12.11.2021
342

АНҚАРА ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД УНИВЕРСИТЕТИ

Анқара Йилдирим Боязид университети Туркиянинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлиб, пойтахт Анақара шаҳрида жойлашган. 

Университетга 2011 йил 3 октябрда асос солинган.

Ҳозирда университет таркибида 15 та факультет, 1 та олий мактаб, 1 та давлат консерваторияси, 3 та касб мактаби, 5 та институт ва 24 та илмий-тадқиқот маркази фаолият кўрсатмоқда.

Таълим тили: Турк ва Инглиз.

Факультетлари: Стоматология, Астрономия, Ҳуқуқ, Инсон ва Жамият фанлари, Ислом илмлари, Бизнес, Меъморчилик ва Тасвирий санъат, Муҳандислик ва Табиий фанлар, Саломатлик фанлари, Сиёсий фанлар, Спорт, Амалий фанлар, Тиббиёт, Турк мусиқаси ва бошқалар.

Илмий-тадқиқот марказлари: Оила ва жамият, Европа тадқиқотлари, Тил ўқитиш, Тиш шифокорлиги, Экологик тадқиқотлар, Юқори технологиялар, Ислом илмлари илмий-тадқиқот марказлари ва бошқалар.

Университетда 1500 га яқин ўқитувчи ва илмий ходимлар хизмат қилади. Жами 25 минг талаба таҳсил олади, улардан 10%и (2,5 минг) хорижлик талабалар ҳисобланади. Университет бакалавриат босқичида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони бўйича Туркия университетлари орасида биринчи ўринда туради. Бу ерда Ўзбекистондан ҳам кўплаб талабалар таҳсил олиб келмоқда.

Ҳозирга қадар олийгоҳни 19 минг бакалавр, 3,5 минг магистр ва 1,5 мингта докторантлар битирган.

Университет томонидан «Туркия саломатлик тадқиқотлари журнали», «Ankara Medical Journal», «Йилдирим Боязид Ҳуқуқ», «Улуми дин тадқиқотлари», «Куллия» каби бир қатор журналлар нашр қилинади.

Ушбу таълим муассасаси давлат университети бўлиб, молиявий харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

Университет ректори: Проф. Др. Иброҳим Айдинли.

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry