01.06.2021
290

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4802-сон Қарори билан ташкил этилган.

Марказ ўз фаолиятини бошлаганига 9 ой бўлган бўлса-да, ушбу қисқа муддат давомида ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан эътиборги арзигулик ишларни амалга оширди.

Жумладан, халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида жаҳоннинг бир қатор кўзга кўринган илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро амалий ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан учрашувлар ўтказилди. Хусусан, Миср Араб Республикаси, Туркия, Франция, Германия, Малайзия, Россия, Қозоғистон давлатларининг университет ва илмий-тадқиқот марказлари ҳамда кутубхоналари билан ҳамкорликда 11 та онлайн учрашувлар ташкил этилди. Индонезия элчихонаси билан тўғридан-тўғри Марказда музокара ўтказилди.

Марказ Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ICESCO, Қозоғистоннинг “Фикр” диний-амалий тадқиқотлар маркази билан Англашув меморандумлари, Туркиянинг Салжук университети Имом Мотуридий тадқиқот маркази ҳамда Анкара университети Илоҳиёт факультети билан Келишув шартномалари имзоланди.

2020 йил 17 декабрда 20 га яқин мамлакатларнинг 40 дан зиёд исломшунос олим ва мутахассислари, халқаро ташкилот ва илмий муассасаларнинг раҳбарлари иштирокида “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази: истиқболдаги режалар” номли халқаро онлайн манбуот анжумани ўтказилди. Ушбу халқаро йирик тадбир Марказнинг истиқболдаги режаларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилганини таъкидлаш лозим. 

Марказ фаолиятини халқаро миқёсда ташкил этиш учун жаҳоннинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари, соҳага оид илмий изланишлар олиб бораётган олим ва мутахассислар ўзаро ҳамкорлик қилиш, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти издошлари ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини, мўътадил таълимотни халқаро жамоатчиликка етказиш мақсадида 2021 йил 17 мартда Марказ қошида ташкил этилган Халқаро илмий ҳайъатнинг биринчи йиғилиши ўтказилди. Халқаро илмий ҳайъат таркиби 22 нафар маҳаллий ва хорижий олим ва мутахассислардан ташкил топган. 

Шу билан бир қаторда, Марказда Миср Араб Республикаси, Франция, Россия ва бошқа давлатларнинг мутахассислари иштирокида 20 та онлайн илмий семинар ташкил этилди. Ушбу семинарлардан кўзланган асосий мақсад сифатида ходимлар малакасини халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда ошириш белгилаб қўйилган. Малака ошириш курслари ҳамда илмий семинарлар хорижий ҳамкорлар билан имзоланган меморандум ва шартномалар доирасида амалга оширилди.

Шу кунга қадар Марказ фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида 22 та, халқаро ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида 5 та, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари расмий веб-сайтларида 20 га яқин мақола эълон қилинди. Жумладан, UNESCO, ICESCO, IRCICA каби халқаро ташкилотларнинг веб-сайтлари ҳамда Миср Араб Республикаси, Туркия, Саудия Арабистони, Италия, Франция, Германия каби давлатларнинг оммавий ахборот воситаларида бир қатор мақолалар берилди.

Марказнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Малайзия Ислом илмлари университети, Туркия Диёнат Вақфи Ислом тадқиқотлар маркази каби ташкилотлар билан Англашув меморандуми, Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар университети қошидаги Имом Ашъарий таълимоти маркази билан эса Келишув шартномасини имзолаш режалаштирилган.

Шу билан бир қаторда, 2021 йил 19 майда Сингапурнинг Нанянг технологиялари университети ҳузуридаги Ражаратнам халқаро тадқиқотлар мактаби билан давра суҳбати, 2021 йил 16 июнда 20 га яқин давлатларнинг 50 дан зиёд мутахассислари иштирокида “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий симпозиум ўтказилди.

Жорий йилнинг октябрь ойида эса Германия Мюнстер университети Ислом тадқиқотлари маркази билан онлайн илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.

Пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг Марказ ходимларининг хорижга илмий сафарларини ташкил этиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Буюк мутафаккир аждодларимизнинг ҳаёти, илмий мероси ва мўътадил таълимотни халқаро жамоатчиликка етказиш, бу борада замонавий тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган ишлар Марказни дунёга танитишда муҳим ўрин тутади. 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry