11.01.2023
132
Одамларни лаънатлаб юрадиганлар
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ:
Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.
Қўшимча малумот
Хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Лекин унга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизлар учун ажр бермайди. Нодонлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя этишдир.Олимларга...
Агар фарзанд шижоатлантирувчи муҳитда яшаса, ўзига ишончни таълим олади.– Агар фарзанд мақтов муҳитида яшаса, розилик ва муҳаббатни таълим олади.– Агар...
Таваккул – ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ботиний ҳолатлари, хулқларидир. Ҳалол касб, меҳнат орқали кун кўриш у зоти шарифнинг...
Изоҳлар