11.01.2023
138

Ибодатларингизни тугатганингизда...

“Ибодатларингизни тугатганингизда, Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ эсланг” оятида иккита жиҳат мавжуд.
Биринчидан, нақлларга кўра, жоҳилият даврида инсонлар ҳаж амалларини адо этиб бўлганларидан сўнг бир жойга тўпланиб, ота-боболари ҳамда уларнинг маноқибларини эслаб, бу билан фахрланар эдилар. Мусулмон бўлганларидан сўнг Аллоҳ таоло уларга Ўзини жоҳилият даврида ота-боболарини эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ эслашни буюрди. Зотан, Аллоҳ таоло ота-боболардан кўра эслашга ҳақлироқдир.

Иккинчидан, бошқа бир ривоятда айтилишича, улар ота-боболарига берилган неъмат ва яхшиликларни эслар эдилар. Шу сабабли Аллоҳ таоло: “Ота-боболарингиз ҳақида сўзлаётган сўзларингиз ўрнига Мени зикр қилинглар. Чунки сизларга ҳам, ота-боболарингизга ҳам неъматларни Мен берганман. Шунинг учун ушбу неъматларни ота-боболарингизга эмас, балки Менга нисбат беринглар”, деган.

Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асаридан 

Қўшимча малумот

Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳу алайҳ) айтадилар:
Хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Лекин унга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизлар учун ажр бермайди. Нодонлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя этишдир.Олимларга...
Сиз фарзандингизда қайси хислатларни шакиллантиряпсиз!?
Агар фарзанд шижоатлантирувчи муҳитда яшаса, ўзига ишончни таълим олади.– Агар фарзанд мақтов муҳитида яшаса, розилик ва муҳаббатни таълим олади.– Агар...
Сабаблардан фойдаланиш таваккулга зид эмас
Таваккул – ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ботиний ҳолатлари, хулқларидир. Ҳалол касб, меҳнат орқали кун кўриш у зоти шарифнинг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry