04.10.2022
196

Малайзияда Ўзбекистон маданий мероси ҳамда зиёрат сайёҳлиги салоҳиятини тарғиб этиш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

4 октябрь Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Малайзия Исломни англаш институти (IKIM), Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси вакиллари иштирокида онлайн  учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида республиканинг бой маънавий-маданий меросини ўрганиш, «Ўзбекистон – буюк алломалар юрти» ғоясини янада оммалаштириш, мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳияти, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ва Самарқанднинг «Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» мақомини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган кенг кўламли лойиҳаларни тарғиб қилиш,  икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ўртасидаги  ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Илмий ва академик соҳада икки мамлакат алоқаларини жадаллаштириш учун IKIM тадқиқотчилари Ўзбекистоннинг Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурида иштирок этиши бўйича таклиф билдирилди.

Музокаралар натижасида жорий йил 9 ноябрь куни ўзбекистонлик олим ва тадқиқотчилар иштирокида «Ислом ва замонавийлик» мавзусида қўшма вебинар ўтказиш ва  IKIM радиоканалида махсус интервьюларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

IKIM ислом цивилизациясининг бой интеллектуал мероси бўйича фундаментал тадқиқотларни режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида 1992 йилда ташкил этилган. 2020 йил июнь ойида IKIM, Халқаро Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро тадқиқот маркази ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланган эди.

Институт ҳузурида «Radio IKIM» радиостанцияси фаолият юритади. Ушбу радиостанциянинг Малайзияда 40 миллиондан ошиқ тингловчиси бор. «Radio IKIM» 2001 йилда мамлакатнинг собиқ Бош вазири Маҳатхир Муҳаммад томонидан ишга туширилган. Радиоканал бутун Малайзия бўйлаб ҳамда қўшни давлатлар – Бруней, Сингапур, Индонезия ва Таиландда эфирга узатилади. Радио эфиридан ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ислом цивилизациясининг бой маънавий, илмий ва маданий мероси ҳақида малай, инглиз ва араб тилларида маънавий-маърифий ва илмий эшиттиришлар ўрин олган.

Манба: «Дунё» АА

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry