09.09.2022
192

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Араб қўлёзмалар институтида ташкил қилинган малака ошириш курсларида иштирок этди

2022 йил 27-31 август кунлари Миср Араб Республикасининг Араб қўлёзмалар институти томонидан манбашунос мутахассислар учун “Асарларнинг кўрсаткичларини шакллантириш” (تكشيف النص التراثي) мавзусида малака ошириш курслари ташкил қилинди.

5 кун давом этган малака ошириш курсларида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими етакчи илмий ходими Ихтиёр Абдураҳмонов институт томонидан ўтказилган танлов асосида онлайн иштирок этиб, қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширди. Ўқув жараёнлари давомида тингловчилар учун манбашунослик соҳасининг етук олим ва мутахассислари, жумладан, мисрлик олимлар доктор Абдурраззоқ Ҳалважий, доктор Холид Фаҳмий, доктор Аҳмад Абдул Босит, доктор Айман Фуод, доктор Айман Ҳижоз иштирокида маърузалар ташкил қилинди.

Малака ошириш курслари якунида тингловчилар махсус сертификатлар билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг бу каби малака ошириш курсларидаги иштироки сўнгги йилларда юртимизда қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш, уларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш юзасидан олиб борилаётган тизимли ишларни янги босқичга кўтариш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-126-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашга хизмат қилади. 

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry