27.08.2022
234

Туркия Республикаси  пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган Ислом тафаккури институтида Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ходимлари учун ташкил қилинган малака ошириш курслари ўз якунига етди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки мазкур малака ошириш курслари ўзбекистонлик тадқиқотларчилар учун ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этди. 

Сабаби, мазкур ўқув жараёнларида фиқҳ, ақида, ҳадис, тасаввуф, илоҳиёт каби соҳаларда улкан тажрибага эга бўлган етакчи олимлар маърузалар билан иштирок этдилар. Улар қаторида Дин ишлари олий кенгаши раҳбари доктор Экрем Келеш, Анқара университети Илоҳиёт факультети профессорлари Бунямин Эрул, Сўнмаз Қутлу, Шабон Али Дўзгун, Ҳакки Унал, Ўғизхон Тан, Боязид Йилдирим университети Ислом илмлари факультети профессори, доктор Ахмад Йилдирим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Муртаза Бедир ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. 

 Малака ошириш курслари араб ва турк тилларида олиб борилди.

26 август куни малака ошириш курсларининг якуний қисми бўлиб ўтди. Унда Мехмет Гўрмез, Бенямин Ўрул ва Экрем Келеш тингловчиларга сертификатларни топширдилар. Тадбирда ўзбекистонлик тадқиқотчилар, жумладан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Улуғбек Жўраев, Суннатилла Бахромов, Зарифжон Ғуломовлар сўзга чиқиб, малака ошириш курслари ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар. 

Ўз навбатида, Мехмет Гўрмез Ислом тафаккури институти ўқитувчилари иштирокида бир ҳафтада бир марта онлайн дарслар ташкил этиш таклифини илгари сурди. 

Хулоса ўрнида айтиб ўтиш лозимки, ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун Ислом тафаккури институти томонидан ташкил этилган 3 ҳафталик малака ошириш курсида Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларига малакали мутахассислар томонидан жаҳон таълим стандартлари асосида дарслар ўтилди. Шунингдек,  нуфузли ташкилотларга ташрифлар ҳамда турли маданий-маърифий учрашув ва мулоқотлар ташкил қилинди. Натижада икки қардош миллат ўртасида илм-фан соҳасидаги алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига замин яратилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry