16.08.2022
241

Туркия Республикаси Ислом тафаккури институтида малака ошириш курслари давом этмоқда

Туркия Республикаси Ислом тафаккури институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун ташкил қилинган малака ошириш курслари давом этмоқда. Жумладан, 2022 йил 11 август куни Анқара университети Дин ишлари Олий кенгаши раиси доктор Экрем Келеш “Замонавий ислом ҳуқуқи ва фатволар”, Анқара университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Шабон Али Дўзгун “Мотуридийлик таълимотининг ўзига хос хусусиятлари”, Боязид Йилдирим университети Ислом илмлари факультети профессори, доктор Аҳмад Йилдирим “Тасаввуфда ҳадисларнинг аҳамияти” мавзуларида маърузалар ўқиди.

Шу куннинг ўзида ўзбекистонлик тадқиқотчилар Боязид Йилдирим университети Ислом илмлари факультетига ташриф буюриб, факультет декани профессор, доктор Меҳмет Юнал ҳамда бошқа профессор-ўқитувчилар билан учрашдилар. Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди. Мазкур университет ҳузуридаги Ислом илмлари амалий ва тадқиқотлар маркази директори доктор Айтач Айдин билан ҳам суҳбат ташкил қилинди.

2022 йил 12 август куни Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Муртазо Бедир “Усулул фиҳқ тарихи: ҳанафийлик олимлари силсиласи” мавзусида маъруза ўқиди. Маърузада мовароуннаҳрлик фақиҳларнинг фиқҳ илми ривожига қўшган улкан ҳиссасига алоҳида тўхталиб ўтди. Шу куннинг ўзида ўзбекистонлик тадқиқотчилар Анқара Миллат кутубхонасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган замонавий нашр ва қўлёзмалар билан яқиндан танишдилар. 

2022 йил 13 август куни Конья  шаҳрига зиёрат ташкил қилинди. Ташриф давомида юртдошларимиз шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, “Алоуддин” жоме масжиди, Салжуқ муфтияти “Иқрор” ёшлар маркази, Мавлоно Жалолиддин Румий мақбарасида ҳам бўлдилар. Хусусан, алломанинг “Маснавийи Маънавий” асарининг асл нусхаси, шунингдек, бошқа асарларининг қўлёзма нусхалари билан яқиндан танишдилар.

2022 йил 15 август куни тадқиқотчилар учун Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез томонидан “Ислом тафаккури ва тавҳид илмини тушуниш”, профессор доктор Наждет Субаси томонидан “Илмий тадқиқот олиб бориш методологияси” мавзуларида маърузалар тақдим қилинди. Шу куннинг ўзида тадқиқотчилар Анқара университети Илоҳиёт факультетига ташриф буюриб, факультет декани профессор, доктор Шомл Доғчи билан учрашдилар. Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан олимларнинг жаҳон илм-фани ва ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси, бугунги кунда Ўзбекистонда бундай алломаларни етишиб чиқишлари учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 

 

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry