09.08.2022
221

Халқаро илмий-тадқиқот марказлари мутахассислари Туркия Республикасида малака оширмоқдалар

Имом Мотуридий, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари Туркия Республикасидаги Ислом тафаккури институтида ташкил қилинган малака ошириш курсида иштирок этмоқдалар. Мазкур малака ошириш курсларига Туркиянинг етакчи университет ва илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари жалб қилинган бўлиб, унда ақида, фиқҳ, ҳадисшунослик, тасаввуф каби исломшуносликка оид илмлар, шунингдек, илмий-тадқиқот олиб бориш методологияси бўйича дарслар ўтилиши режалаштирилган.

2022 йил 8 август куни Ислом тафаккури институтида ушбу малака ошириш курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда институт директори доктор Меҳмет Гўрмез сўзга чиқиб, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан олимлар илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

 

Тадбир давомида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Улуғбек Жўраев томонидан юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳамда эришилган натижалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

 Тадбир якунида икки томон ўзаро эсдалик совғаларини алмашдилар.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry