06.08.2022
233

“Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш” мавзусида халқаро конференсия ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Интернатионал ҳотел оф Ташкент” меҳмонхонасида “Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш” мавзусида халқаро конференсия ташкил қилинди.

Маълумки, 2021-йилдан бошлаб, юртимизда 30-июл санаси Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли қонуни қабул қилинган. Ушбу байрам кўп миллатли Ўзбекистон халқи томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Мазкур санани муносиб нишонлаш мақсадида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга юртимизда 30-июл – 7-август кунлари Дўстлик фестивали ўтказилмоқда.

Фестивал доирасида жорий йилнинг 5-август куни “Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро конференсия бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари, Хориждаги ватандошлар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, Жамоат бирлашмалари, Дўстлик жамиятлари, Миллий маданий марказлар, Ўзбекистондаги диний конфессиялар, миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича олимлар ва экспертлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлик мутасаддилари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Шунингдек, халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов қатнашиб, нутқ сўзлади.

Марказий Осиё мамлакатларининг миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги ахборот ва илмий салоҳиятини бирлаштириш, маданиятларини намойиш этиш ва яқинлаштириш, шунингдек келгусида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро фаол ва мустаҳкам яхши қўшничилик, дўстлик, ишонч муҳитини сақлашга ҳамда Ўзбекистонда халқ дипломатияси асосида чет элдаги ватандошларимиз билан мунтазам муносабатларни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали Ўзбекистонда яшаб келаётган барча миллат ва элат вакилларининг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлаш, ҳар томонлама ривожлантириш ушбу нуфузли халқаро конференсиянинг асосий мақсади ҳисобланади

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry