17.06.2022
178

Ҳиндистонлик профессор Ўзбекистон халқаро ислом академиясида меҳмон бўлди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Тошкент шаҳридаги Лал Баҳадур Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази директори, профессор Чандер Шекҳар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори Баҳромжон Мамадиев, Имом Мотуридий халқаро илмий-тақдиқот маркази директори Жамолиддин Каримов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Баҳодир Хўжаев иштирок этди.

Мулоқотда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, соҳага оид илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот ишлари натижалари билан ўзаро фикр алмашиш каби масалаларда суҳбатлашилди. 

Ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги дўстлик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиши, жумладан, Буюк ипак йўли даврида халқларимиз ўртасида нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий ва гуманитар соҳаларда ҳам яқин муносабатлар бўлгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, илм-фан борасида эришилган ютуқлар ўз самарасини кўрсатиб, бугунги кунда ҳам ушбу соҳадаги алоқалар мунтазамлик касб этгани таъкидланди.

Самимий мулоқот давомида сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида яратилган шароитлар, муассасаларнинг илмий салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида меҳмон Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбариятига самимий мулоқот, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга оид таклиф ва ташаббуслар билдирилгани учун миннатдорлик билдирди. Томонлар ўзаро эсдалик совғаларини улашишди.

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry