11.05.2022
286

Ташриф

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзоси, туркиялик илоҳиётшунос олим Ҳуля Алпер 2022 йил 7 май куни юртимизга ташриф буюрди.

Бир ой давом этиши режалаштирилган ташриф мобайнида тадқиқотчи Хива, Бухоро ва Самарқанд каби тарихий шаҳарларимизга саёҳат қилиш билан бир қаторда, “Ўзбекистонда Имом Мотуридий ва мотуридийлик: тушунча ва тасаввур” мавзусидаги илмий изланиши доирасида дала тадқиқотларини ҳам олиб боради. Шунингдек, тадқиқотчи иштирокида соҳа мутахассислари, хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил қилиниши ҳам кўзда тутилган.

 

Тадқиқотчининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи юртимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати ҳамда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга, мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантиришга хизмат қилади.

Имом Мотуридий  матбуот  хизмати

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry