15.12.2021
292

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати ҳақида

МАЪЛУМОТ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази қошидаги Халқаро илмий ҳайъат мотуридийлик таълимотини чуқур ўрганган, дунёда эътироф этилган олим ва мутахассисларни ўзларида жам қилган. Ҳайъат қарорлари тавсиявий ҳарактерга эга.

Асосий мақсад – мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилиш, Марказ фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жаҳоннинг энг илғор тажрибаларини Марказ фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш, исломшунослик, хусусан, мотуридийшуносликка оид долзарб масалалар бўйича илмий ечим ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш саналади.

Халқаро илмий ҳайъат таркиби 23 нафар бўлиб, улар таркибида Миср, Туркия, Иордания, Албания, Германия, Россия, Малайзия, Афғонистон, Қирғизистон, Ўзбекистон олим ва мутахассислар иштирок этади. Раис – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов саналади.

Халқаро илмий ҳайъат низомида Ҳайъатнинг ишчи тиллари сифатида ўзбек, араб ва инглиз тиллари белгиланган. 

Халқаро илмий ҳайъатнинг биринчи йиғилиши 2021 йил 17 март куни бўлиб ўтди. Унда Ҳайъат низоми ва таркибини тасдиқлаш, ислом оламида мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилиш, диний таълим муассасаларида мотуридийлик таълимоти ўқитилишини йўлга қўйиш, жаҳоннинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш, мотуридийлик таълимотига оид қўлёзмаларни жамлаш, уларнинг электрон платформасини яратиш, Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия низомини тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилган.

Қўшимча малумот

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry