09.09.2021
812

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4802-сонли қарори асосида ташкил этилган.

Марказнинг асосий мақсади буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялаш, уларда маънавий ва маърифий қарашларимизга ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришдан иборат.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ақида ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Имом Мотуридий ва мотуридий алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва киёсий матнларини нашр этиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш;
  • Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларимизнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш, ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-тотувлик каби ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялаш;
  • ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, унинг маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш;
  • мамлакатимизда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сақланаётган буюк алломаларимизнинг калом илмига оид мероси ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган қўлёзма, тошбосма асарларнинг аcл ҳамда электрон нусхаларини тўплаш ва уларни келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
  • ислом илмлари, хусусан калом илми тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуманлар конференция, симпозиум, кўргазма ва илмий маърузалар, семинар-тренинглар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
  • тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернетда эълон қилишни ташкил қилиш;
  • ислом тарихи ва калом илми йўналишидаги янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни кенг хабардор этиш;
  • “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларнинг олдини олиш, шунингдек, мутаассиблик, экстремизмнинг мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ва уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш учун тавсия этиш.

Марказда “Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими”, “Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими”, “Таржималар бўлими” ва “Нашрлар бўлими” номли 4 та илмий бўлим, шу билан бир қаторда, Халқаро алоқалар бўлими ҳамда Ахборот-ресурс маркази мавжуд. 

Марказда 40 нафар ходим, шу жумладан, 24 нафар илмий ходим фаолият олиб кўрсатади. Марказда  1 нафар мисрлик, 1 нафар қирғизистонлик тадқиқотчи хизмат кўрсатмоқда.

Марказ қошида илмий-тадқиқот соҳасида жаҳоннинг энг илғор тажрибалари ва инновацион услубларини Марказ фаолиятига татбиқ этиш, исломшунослик, хусусан, мотуридийшуносликка оид долзарб масалалар бўйича илмий ечим ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, исломшуносликка оид замонавий долзарб масалалар юзасидан олиб бориладиган тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқаро илмий ҳайъат ташкил этилган.

Халқаро илмий ҳайъат таркиби Муҳаммад Назир Айяд, Рафик Мухаметшин, Мустафа Черич, Саид Фуда, Ҳамза Бакрий, Анжелика Бродерсон, Ҳуля Алпер, Моханад Хуршид, Юсуф Шавқи Явуз, Абубакр Муттақий, Камалуддин Нуриддин Мержуний, Аширбек Мўминов, Зайлабидин Ажимаматов, Давронбек Махсудов, Аҳмад Даманҳурий, Рамиль Адыгамов, Ҳомиджон Ишматбеков, Шовосил Зиёдов, Саидмухтор Оқилов, Хабибулло Сагдиев, Абдуллатиф Аллоқулов каби 22 нафар аъзодан ташкил топган.  

Қўшимча малумот

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

28.02.2023 22:06
Аллох, таоло бу Марказнинг ишини кенгайтирсин ва баракали к,илсин !!! Бу мусаффо ва баг'рикенг Исломни дунёга ку'з ку'з к,илсин !!! Бугун шу Марказга ку'зим тушиб ку'нглим ёришиб кетди !!! Алх,амдулиллах, !!!
Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry