06.06.2023
78

Қатар Маданият вазири: “ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИ МАҲОБАТИДАН ҲАЙРАТЛАНДИМ”

Хабарингиз бор, айни кунларда Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний юртимизда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Ҳурматли меҳмон кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди.

Мазкур ташриф доирасида Қатар Маданият вазири Абдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари ҳам Самарқанддаги Имом Бухорий меъморий ёдгорлик мажмуасида бўлди.

Абдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамроҳлигида мажмуадаги улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. 

Таъкидлаш жоизки, ислом оламида улуғ мақомга эга бўлган муҳаддис, олим Имом Бухорий қадамжоси бугунги кунда янгидан барпо этилмоқда. Улкан мажмуа қадимий ва бетакрор анъаналар асосида бунёд этилаётгани бугунги маҳобатиданоқ сайёҳлар эътиборини қозонаётир. Бино деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилмоқда.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мажмуада Имом Бухорий музейи ҳам ташкил этилиши режалаштирилгани аҳамиятлидир. Музей бой маданий қадриятларимизни ўзида жам қилиш баробарида замонавий дизайнга эга бўлади. 8 та павилон, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом ва нубувват тарихи, ҳадис илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, Имом Бухорий фазилатлари, “Ал-жоме ас-саҳиҳ” – ислом динининг иккинчи манбаси, Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, янги Ўзбекистонда диний-маърифий ислоҳотлар ва Имом Бухорий меросига эътибор каби мавзулар қамраб олинади.

Самимий мулоқотда Қатар Маданият вазири Абдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари ҳам Имом Бухорий мажмуасининг тарихий ва амалий аҳамияти хусусида хайрат билан сўз юритди.

– Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенг дунёқарашли ва донишманд инсон эканликларини биламиз. Албатта, юртингиздаги бугунги ислоҳотларнинг ташаббускори шахсан Президент жаноби олийлари экани алоҳида эътирофга сазовор. Ўйлаймизки, Ўзбекистон буюк алломаларининг номлари тиклаш, тарихий, илмий меросларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш орқали бутун дунёга янги Ўзбекистоннинг истиқболи ва нуфузини намоён этмоқда.

Эътиборлиси, амалга оширилаётган бундай улкан бунёдкорликлар Ўзбекистон ёшларида ўз тарихи билан фахрланиш, буюк аждодларининг илмий меросини ўрганиш орқали комил шахс бўлиб камол топишларида беқиёс аҳамият касб этишига ишончим комил. Муҳташам мажмуалар, илмий, маърифий марказлар, албатта, келгусида яна бир неча асрлар давомида юртингиз тараққиёти, халқингиз юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Айниқса, янги бунёд этилаётган Имом Бухорий мажмуаси мени жуда ҳам ҳайратлантирди. Беназир обида бунёд этиляпти десам, янглишмайман. Келгусида ислом оламининг гўзал шаҳарларидан бири бўлган Самарқандга оилам билан яна бир бор келишни ният қилдим. 

Манба: iiau.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry