01.06.2023
91

МАЗҲАБЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Уламолар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ворислари бўлиб, улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан илмни мерос қилиб олишган ва уни бизга осонлаштириб беришган. Уларнинг кўпчилиги тобеъинлар бўлиб, саҳобаларни кўришган ва улар билан юзма-юз туриб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида эшитишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

أصحابي كالنجوم بأيهم اقتديتم اهتديتم

Менинг асҳобим юлдузларга ўхшашади, уларнинг қайси бирига иқтидо қилсаларинг, ҳидоят топасизлар.

Улар илмда йўлчи юлдузга ўхшашади, уларнинг қайси бирига эргашилса, тўғри йўл топилади. Ҳақиқатан, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганлар ва ул зотнинг ноиблари бўлишган. Хусусан хулофои рошидин ризвонуллоҳи алайҳим ажмаъин. Уларга тобеъинларнинг фақиҳ ва муҳаддислари, тобеъинларга эса табаъа тобеъин олимлар эргашишди. Агар улар бўлишмаганда биз ҳидоят топмаган бўлар эдик. Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олган ва меҳнатлари эвазига ажру ҳасанотлар берсин. Улар тўғри йўлда эканликлари учун ўзларига эргашганларни тўғри йўлга бошлашди. Кимки, уларнинг биттаси ҳидоятда, қолгани залолатда – деса, хато қилади. 

Саҳоба ва уммат мужтаҳидлари ислом умматга раҳмат бўлди, динни осонлаштирди ҳамда ундаги қийинчиликларни кетказди. Умматда мужтаҳидлар кўп ўтди, уларнинг ҳар қайсисига эргашган жамоа бўлган. Уларнинг барчаси шариатни тўғри тушуниш ва уни халққа тўғри етказиш учун бор имкониятларини сарфлашган. Умматда мужтаҳидлар кўп бўлгани Аллоҳ таоло бандаларига берган бир фазлдирки, унга шукр қилиш лозим бўлади. Энди ўша мужтаҳидлар ичида мазҳаблари машҳур бўлган, тариқатларига амал қилинган ҳамда далиллари равшан бўлганлари бўлди. Ана шундай одамлар ишончини оқлай олган мазҳаб соҳиблари тўртта бўлиб, улар: Абу Ҳанифа Кўфий, Молик ибн Анас, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом Шофеъийдирлар. Биринчига иккинчиси асрдош, баъзи ривоятда иккинчиси биринчисининг шогирди ҳисобланган. Учинчиси тўртинчининг шогирди, тўртинчи иккинчига ва тўртинчининг баъзи шогирдларига шогирд ҳисобланган. Булардан бошқа мужтаҳидлар ҳам бўлишган, лекин уларга эргашувчилар озчиликни ташкил қилган. Умматнинг кўпчилиги шу тўрт мазҳабга эргашишди. Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаби Бағдод атрофида тарқалди, аммо бу мазҳаб бошқа мазҳабларга нисбатан кам тарқалди. Моликий мазҳаби Мағриб ва Ҳижознинг баъзи шаҳарларида тарқалди. Шофеъийнинг мазҳаби Ҳижознинг кўпгина шаҳарларида, Яманда, Ҳиндистоннинг баъзи шаҳарларида, Дакан, Хуросон ва Туроннинг баъзи шаҳарларида тарқалди. Абу Ҳанифа мазҳаби Бағдод томонларда, Миср, Рум, Балх, Бухоро, Самарқанд, Исфаҳон, Шероз Озарбайжон, Журжон, Занжон, Тус, Бистом, Астробод, Марғилон, Фарғона, Домғон, Хоразм, Ғазна, Кирмон, Ҳиндистон, Синд, Декан, Яманнинг баъзи шаҳарлари ва бошқа ўлкаларда тарқалди.

Хуллас, мазҳаб шариат йўлини бизга осон қилиб берувчи, унинг тушунарсиз жойларини англатувчи воситадир. Агар мазҳаблар бўлмаганида баъзи бир ҳаётий муаммоларга ечим топа олмаган бўлар эдик. Қолаверса мазҳаб бизга аҳкомларга қандай амал қилишни осонлаштириб берган равон йўлдир.

 

Аббосхон Абдуллаев 
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

 

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry