01.06.2023
88

📚 ЯНГИ НАШР: КОСОНИЙ АҚИДАСИ

Ушбу рисолада фақиҳ ва мутакаллим Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Косоний ҳаёти ва илмий мероси ёритилган.

Рисолани тайёрлашда юртимиздан етишиб чиққан калом илми аллома ва мутафаккирларининг ҳаёти ва илмий мероси ёритилган маҳаллий ҳамда хорижий китоб ва монографиялардан, Абу Бакр Косонийнинг ҳаёти ва илмий мероси бўйича тадқиқот олиб борган олимларнинг мақолаларидан кенг фойдаланилди. Асар 75 бетлик бўлиб, ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, мотуридийлик калом мактаби борасида қимматли маълумотлар беради. Соҳа ходимларига янада қулай бўлиши учун замонавий араб хатидаги ҳолати ва ўзбек тилига таржимаси келтирилган.

Рисола Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг меҳнати маҳсули ҳисобланади. “Косоний ақидаси”нинг бошқа китоблардан фарқли жиҳати шундаки, унда аҳли сунна вал жамоанинг айнан Самарқанд ва Бухородаги улуғ устозларидан ишончли йўллар билан нақл қилинган ақидавий қарашлар жамланган. Рисола соҳа мутахассислари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ёдлаш осон бўлиши учун матни алоҳида қилиб, ҳаракат белгиларини қўйган ҳолда берилган.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
 Матбуот хизмати

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry