30.05.2023
81

IRCICA ташкилоти директори Маҳмуд Эрол Қиличнинг китоби тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Туркиядаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш – IRCICA  ташкилоти директори, профессор Маҳмуд Эрол Қиличнинг “Шайх-и-Акбар” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA” кафедраси томонидан ўтказилган тадбирда IRCICA  Бош директори маслаҳатчиси, тарих фанлари доктори, профессор Аширбек Мўминов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори маслаҳатчиси Ўткир Ҳасанбоев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Баҳодир Хўжаев, кафедра профессор-ўқитувчилари, олимлар ва талабалар иштирок этди.

Мулоқотни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов очиб бериб, Академия ректори Музаффар Комиловнинг табригини етказди.

Тақдимот давомида Маҳмуд Эрол мазкур учрашувни ташкил этгани учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига миннатдорлик билдирди. Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш – IRCICA ташкилотининг мақсад-вазифаларига тўхталиб ўтди. Ташкилот томонидан чоп этилган китоблар, хусусан, “Шайх-и-Акбар” номли китоби ҳақида маълумот берди.

Профессор Маҳмуд Эрол Қилич 1961-йилда Истанбулда туғилган. 1993-йилда Туркия университетларида тасаввуф бўлимлари ташкил этилгандан сўнг у “Ибн Арабий тафаккурида борлиқ ва унинг босқичлари” (1995) номли номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди (нашр этилган). 1998-йилда доцент, 2004-йилда эса профессор унвонига эга бўлди. 

Унинг “Тасаввуф ва шеър: Усмонли тасаввуф ширин поетикаси” номли асари 2004-йилда Туркия Муаллифлар уюшмасининг Тадқиқот мукофотига сазовор бўлган ва бир қанча тилларга таржима қилинган. Ҳозиргача унинг 16 та китоби, 5 таси таржимаси, 2 таси муҳаррирлик қилган китоблари нашр этилган. 

Учрашув якунида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш – IRCICA ташкилоти вакиллари Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳар икки таълим муассасалари учун фойдали бўлишини таъкидлади.

Якунда икки томон вакиллари совғалар алмашишди.

 

Манба: iiau.uz

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry