17.05.2023
159

"ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШИШ"НИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

Ҳозирда терроризм дунё ҳамжамияти учун асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Шунингдек, сўнгги йилларда дунё бўйлаб радикаллашув ва экстремистик ғояларнинг кенг тарқалиши, зўравонлик ва терроризм хуружларининг ортиши ҳам кузатилмоқда. Бундай ҳолатнинг ачинарли жиҳати шундаки, экстремистик ва радикал ғоялар таъсирига тушиб қолаётган инсонларнинг аксарини ёшлар ташкил қилаётгани ва уларнинг сон жиҳатдан ортиб бораётганидир. Бу эса радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан индивидуал иш олиб бориш ва уларни тўғри йўлга қайтариш долзарблигини янада оширмоқда. 

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, бугунги кунда радикаллашув жараёнларига қарши курашнинг энг самарали йўли – бу “жаҳолатга қарши маърифат” асосида кураш услубидир. Бундай кураш услуби бугунги кунда илғор хорижий давлатларда кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Бирлашган Араб Амирлиги, Сингапур, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Миср Араб Республикаси каби мусулмон мамлакатларида индивидуал суҳбат ва турли маърифий усуллар ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларни тўғри йўлга қайтаришда ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Шу сабабли мутахассислар томонидан радикаллашувдан қайтаришда шахснинг нотўғри қарашларини тўғрилаш экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маърифий ва оқилона усули эканлиги эътироф этилмоқда.

Ўз навбатида радикализмга қарши курашишда фақатгина мажбурлов орқали кураш олиб бориш муайян вақт давомида натижа бергани билан радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган шахснинг онг остида ўзининг нотўғри қарашларига ишонч ҳисси сақланиб қолиши мумкинлигини кўрсатмоқда. 

Радикал ғояларга берилган шахс бузғунчи ҳаракатлардан ўзини тийиб турса-да, онг остида мутаассиблик қарашларининг маълум элементлари сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Шу боис, радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан маърифий суҳбатлар асосда ишлар олиб бориш, уларнинг онгига ўрнашиб қолган бузғунчи ғояларга шу йўл билан барҳам бериш керак бўлади.   

Психологларнинг таъкидлашича, ёшлардаги тажрибасизлик ва ҳиссиётга таянган ҳолда иш юритиши, ташқи таъсир натижасида руҳий ҳолатининг ўзгарувчанлиги; руҳий тушкунликка тез тушиши ва руҳий зарбаларга чидамсизлиги; яқинлари эътиборидан бутунлай четда қолиши; ўта қизиқувчанлик ҳамда ахборотларни тўлақонли таҳлил қилмаслик, ишонувчанлик каби қатор омиллар радикаллашув жараёнига хизмат қилиши мумкин. 

Бинобарин, радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшлар ўз оила аъзолари, яқинлари, маҳалла, кўча-кўйдаги тенгдошларини ҳам мутаассиб шахсга айлантиради. Шунингдек, ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қаторида уларнинг билимлари, шу жумладан, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бирданига ва ҳамма нарсага (бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳ.к.) эга бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тилда айтганда максимализм каби маънавий-руҳий омилларни ҳам алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. 

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, "жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш"нинг асосий шарти сифатида иш олиб боришдан олдин ҳар бир вазиятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда муайян режа-дастур асосида чора-тадбирларни амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бунда дастурларнинг асосий таркибий қисмларига мутаассиб ғоялар таъсирига тушган шахслар билан ўзаро яқин муносабат, суҳбатлар, диний мунозара ва кўрсатмалар, тажовузкор хатти-ҳаракатларнинг сабаби деб қаралган масалалар бўйича ўзаро мулоқотлар, психолог ва бошқа мутахассисларнинг тавсия ва кўрсатмалари киради. 

“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”нинг муваффақияти қуйидаги зарурий шартлар асосида амалга оширилиши лозим:

  • мутаассиблашган шахснинг асосий илгари сураётган мафкурасини билиш ва унинг психологик портиретини чизиш;
  • мутаассиб ғояларга эргашган шахснинг мақсад-мотивларини тушуниш;
  • шахснинг келиб чиққан жамиятдаги муаммоларни яқиндан ўрганиш;
  • экстремистик ақидаларни аниқлаш ва радикализм кўрсаткичларини аниқ белгилаб олиш;
  • диний мулоқотни йўлга қўйиш;
  • диний таълим даражасини мониторинг қилиш;
  • таълим ўқув дастурларида умуминсоний туйғулар ҳамда  маърифатпарварлик фаолиятига тааллуқли дарс соатларини кўпайтириш;
  • ёшларнинг тарихни ўрганиш бўйича дастурларни қўллаб-қувватлаш;
  • ёшлар билан мулоқот қила оладиган психологик ёрдамларни кўрсатиш қобилиятига эга мутахассисларни жалб этиш;
  • ёшлар орасида доимий равишда бузғунчилик мафкураси ва ҳатти-ҳаракатларини қонунга хилоф эканлигини англатиш ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.

Юқорида санаб ўтилганидек, “жаҳолатга қарши маърифат” асосида ишларни ташкил қилиш жамиятда ўзаро бир-бирини тушунишни қўллаб-қувватлайди ҳамда тинчлик-барқарорликни таъминлашда ўзига хос аҳамият касб этади.  

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry