01.05.2023
248

Ёт ғояларга нисбатан медиасаводхонликни ошириш – давр талаби

Ҳозирги кунда жамиятни ахборотлаштириш борасидаги салоҳияти давлатнинг медиасаводхонлик даражасини белгилаб беради. Одамларни маълумотлар билан таъминлаш ва ахборотлаштириш шахснинг ахборот маданиятини шакллантиришдаги муҳим қадам ҳисобланади.

Умуман олганда, медиа ва ахборот саводхонлиги бу турли шакллардаги шахс ижодий фаолияти бўлиб, барча зарур воситалардан фойдаланган ҳолатда ахборот ва медиа жараёнларидан самарали фойдалана олиш, таҳлил қилиш, маълумотларни танқидий баҳолай олиш жараёни ҳисобланади. Қолаверса, ахборотни йиғиш ва турли қаршиликларсиз тарқата олиш амалиётлари мажмуи ҳам киради. Турли ахборий урушларнинг глобал дунёсида маълумотларнинг тўғри талқин қилиниши, ахборотни танлаш тўғри баҳолай олиш компетенсияси долзарб бўлиб қолмоқда.

Хўш медиа саводхонлик тушунчаси нима? Унинг аҳамияти қай даражада эканлигини кўриб чиқамиз.

Ҳарбий мақсадда кашф қилинган интернет ахборот очимининг бир неча баробар тезлашиши, ижобий маълумотлар билан бир қаторда салбий характердаги ахборотнинг кўпайишига олиб келди. Бу ўз навбатида тармоқ орқали турли ёлғон маълумотлар, дезинформация ва фейк ахборотларнинг тарқалишига замин яратиб бермоқда. Шу ўринда мазкур медиа ахборот маконида сифатли контентни танлай билиш, етарли даражадаги ахборот иммунитетини ҳосил қилиш зарурати ошиб бормоқда. Инглиз тилидаги турли луғат ва адабиётларда “Ахборот саводхонлиги” атамаси кенг тушунтирилгани ва бот-бот мурожаат қилинганини учратиш мумкин. Замонавий жамиятнинг аҳоли ва ҳар бир шахснинг саводхонлигига бўлган талаблари ижтимоий-маданий ва илмий техникавий ўзгаришлар, янги технологиялар турларининг пайдо бўлиши билан ортиб бормоқда. Жамият ривожининг саноатгача бўлган даврида саводхонлик оғзаки нутқ, ўқиш энг оддий ҳисоблаш операциялари кўникмаларига эга бўлиш билан боғлиқ эди. Жуда кўп медиа соҳасидаги тушунчаларга нисбатан энг кенг тарқалган нуқтайи назар бу ахборот саводхонлиги (маданият) ва медиа саводхонлик ўртасидаги муносабат ҳисобланади.  

Қуйида берилган шартлар медиасаводхонликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади:

– Ҳуқуқий демократик жамиятининг тўлақонли аъзоси сифатида амалша оширилаётган ислоҳотлар ва стратегияларнинг мазмунини тушуниш;

– турли оммавий ахборот воситалари орқали узатилаётган ахборотларни таҳлиллай олиш;

– интернет тармоғидаги онлайн сайтлар, ижтимоий тармоқлар ахборотини саралай олиш;

– провакацион ахборотлар орқали амалга ошиши мумкин бўлган ташвиқот манбаларига нисбатан тўғри қарар қабул қила олиш;

– инсонлар визуал образлар таъсирида салбий ёки ижобий манбаларга нисбатан ахборий иммунитетга эгалик;

– турли ОАВ орқали тақдим қилинган ахборотларни коммуникацион моҳиятини таҳлил этиш билимлар мажмуини назарда тутади.

Тақдим қилинаётган турли ахборот қаердан ким томонидан қандай мақсадларда тақдим қилинмоқда; кимнинг мақсадлари ва манфаатларини ўзида акс эттирмоқда деган баҳсли ҳолатларга жавоб топа олиш муҳим ўрин тутади.

Фанда “ахборот уруши” деган атама илк маротаба 1967-йилда Аллен Даллес томонидан қўлланилган. Медиа марказлари томонидан амалга ошириладиган ахборот хуружлари халқда турли гуруҳларнинг шаклланиши, жамиятдаги ички салбий ахборот босимларининг ортишига олиб келади. Ушбу ижтимоий ҳақиқат ва назарий критерияларга асосланиб жамоатчиликда медиасаводхонлик масалаларини яхшилаш борасида керакли профилактик маълумотлар филтирини ишлаб чиқиш ёки медиа ахборотларга нисбатан иммунитетни шакллантиришни назарда тутади.

Юқорида номи қайд этилган ахборот ҳужумларининг асосий мақсади рақобатчи давлатнинг ахборот маконини эгаллаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини шакллантириш, жамиятни беқарорлаштириш, жамиятдаги шахс феноменини обрўсизлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, глобаллашув жараёнида медиа ахборотларга нисбатан саводхонлик масаласи ҳар томонлама қабул қилиш, турли ракурсдан баҳолай олиш тушунчаси устуворлик қилади.

Мадина НУРУТДИНОВА,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

“Халқаро муносабатлар ва ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry