05.04.2023
144

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНИНГ МУҲИМ БЕЛГИСИ

Инсон манфаатлари юксак бўлган ва фуқаролик жамияти институтлари орқали уларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши таъминланган, қонун устувор бўлган жамият фуқаролик жамияти сифатида эътироф этилади. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг энг асосий белгиларидан бири ҳам давлатда қонуннинг устувор бўлиши ва уларнинг инсон манфаатларига хизмат қилишидир. Шу боис қайси жамиятда қонунлар устувор бўлса ҳамда инсон манфаатларига хизмат қилса ўша жамиятда фаровонлик ҳукм суради ва инсонларда ҳаётдан розилик аломатлари юксалади.

Аксинча, қонун устуворлигига панжа ортидан қаралиб, қонунлар ижроси бир хилда татбиқ этилмаса, фуқаролар ўртасида қонунга амал қилмаслик ҳолатлари кўпайиб борса, жамиятда юксалиш бўлмайди. Афсуски, бугунги кунда айрим кишилар орасида давлат томонидан ўрнатилган қонун-қоидаларга бўйсунмаслик, уларни инкор этиш ҳолатлари учрайди. Уларнинг «мусулмон инсон Қуръон ва суннатдан бошқа нарсага амал қилмайди», деган гап-сўзларига гувоҳ бўламиз. Ислом дини қонун-қоидаларга амал қилишдан қайтарадими?

Ислом дини давлатнинг эзгу мақсадларга хизмат қилувчи умуминсоний қонунлари, тартиб-қоидаларига амал қилишга чақиради. Чунки қонун-­қоидалар халқ ва жамият манфаатларини кўзлайди. Уларга амал қилиш мамлакат тараққиёти ва одамлар ҳаётининг фаровонлашувига олиб келади. Қонун ҳужжатлари инсон, жамият ва давлатнинг ҳақ­-ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди. Ушбу ҳуқуқлар бузилишининг олдини олади.

Қонунга амал қилиш динни инкор қилиш дегани эмас. Ислом динида умумманфаатга хизмат қилувчи, жамиятни ислоҳ этишга қаратилган қонун-қоидаларга бўйсунишга чақирилади. Ислом шариати инсоннинг жони, моли, ақли, насаби, дини, шаънини ҳимоя қилишга даъват этади. Қонун­-қоидалар ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилади. Ўз навбатида муқаддас ислом таълимот дунёни обод қилиш, фаровон ҳаётни таъминлашга хизмат қилувчи қоидаларнинг жорий этилишига қарши чиқмайди. Ислом тарихидаги мўътабар олимлар эзгу мақсадларни кўзлайдиган қонунларга амалга қилиш зарурлигини таъкидлаганлар.

Қуръони каримда: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзингиздан бўлган иш эгаларига (яъни раҳбарларга) итоат қилингиз» (Нисо сураси 59­оят) ­ дейилган. Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: «Ким менга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди ва ким менга итоатсизлик қилса, демак, Аллоҳга итоатсиз бўлибди. Ким раҳбарига итоат этса, демак, менга итоат этибди ва ким раҳбарига итоатсиз бўлса, демак, менга итоатсиз
бўлибди».

Воиз Кошифий давлат қонун-­қоидалар асосида бошқарилишини айтиб: «Агар тарбия ва жазо ҳақидаги қонунлар бўлмаса, давлат фаолияти бузилади ва инсон ҳуқуқлари поймол бўлади», ­деган. Ҳозирда дунёнинг барча давлатлари, хусусан араб-­мусулмон мамлакатлари ҳам қонун-­қоидалар асосида бошқарилади. Давлат фуқаролари унинг қонун-қоидаларига бўйсуниши ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланишига ҳамда инсонлар ҳаёт тарзининг юксалишига сабаб бўлади. Шундай экан, инсон манфаатлари ва жамият фаровонлиги учун қабул қилинаётган қонун-қоидаларга ҳамманинг бирдек амал қилиши бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан саналади.

 

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry