27.03.2023
222

50 ЙИЛЛИК ТАЖРИБА: МАЗҲАБСИЗЛИК ДИНСИЗЛИК ДАРВОЗАСИДИР!

Ҳиндистонда илк бор бемазҳаблик ва ваҳҳобийлик байроғини кўтарган олимлардан бири Абу Саъид Муҳаммад Ҳусайн Батолавий (1256-1338 ҳ./1840-1920 м.) ҳисобланади. У XIX аср охири – XX аср бошларидаги ўша даврнинг аҳли ҳадислари жамоатининг етакчиларидан ҳисобланган. Унинг “Саҳиҳи Бухорий”га ёзган “Минаҳ ал-Борий” номли шарҳи, “Мишкот ал-масобеҳ”га битган таълиқот – илмий изоҳлари ва бошқа кўпгина асарлари мавжуд. У ўз даврида жуда машҳур бўлган “Ишоъат ас-сунна” (“Суннатни ёйиш”) номли мажалласи замонавий салафийликнинг ибтидоий ҳаракатларидан бўлиб, бемазҳабликнинг ёйилишига катта ҳисса қўшган мажаллалардан саналади.

Гарчи мазкур мажалла ўз даврида ваҳҳобийлик ва замонавий салафийлик тарғиботчиси бўлса-да, унда қодиёнийларга ва қуръонийлар каби янги чиққан фирқаларга раддиялар ҳам учраб турган. 1908 йилларгача чоп қилинган “Ишоъат ас-суннат”нинг охирги сонларидан бирида бундай ҳақиқат ошкор қилинган эди:

“ЭЛЛИК ЙИЛЛИК ТАЖРИБАДАН МАЪЛУМ БЎЛДИКИ,

БЕМАЗҲАБЛИК ДИНСИЗЛИКНИНГ ДАРВОЗАСИ ЭКАН!”

Бу ҳақиқат умр бўйи мазҳабларни ёқтирмасдан, уларга таъна қилиб келган, мазҳабларга эргашиш ва “тақлид”ни ҳаром санаб келган Муҳаммад Ҳусайн Батолавийнинг ҳаётий тажрибаси натижасида чиқарган инсофона эътирофи эди. Ҳа, бу бемазҳаблик тарғиботчиси бўлиб келган “Ишоъат ас-сунна”нинг ҳақ эҳътирофи эди.

Ҳа, ҳақиқат шуки, бекорга уламолар: “Мазҳабсизлик динсизлик устига қурилган кўприкдир”, “Мазҳабсизлик динсизликка олиб борувчи хатарли бидъат”, деб айтишмаган экан. Бемазҳаб бўлишдан сақланинг!

Мазҳаблар ичра ҳанафийлик – Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврига энг яқин, оят ва ҳадисларни энг мантиқий тушуниб, ҳаётга татбиқ қила олган мазҳаб ҳисобланади.

 

 

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry