15.03.2023
153

Ал-Азҳар ҳузуридаги Халқаро электрон фатво марказига ташриф

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ходимлари 2023 йил 14 март куни ал-Азҳар ҳузуридаги Халқаро электрон фатво марказига ташриф буюрдилар.

Ўз олдига замонавий технологиялар воситасида электрон фатволар беришни мақсад қилган ушбу марказ фатво институтини тартибга солиш, мўътадилликни тарғиб қилиш, нотўғри ғояларга раддиялар бериш каби вазифаларни бажариб келмоқда.  

Меҳмонларни Халқаро электрон фатво маркази директори доктор Усома Ҳошим Ҳадидий кутиб олиб, Марказ иш фаолияти, хусусан, бугунги кунда долзарб ҳисобланган фатволарни тизимлаштириш, уларни медиа воситалари орқали жамоатчиликка етказиш орқали жамиятда мўътадилликни таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.

Ташриф давомида илмий-маърифий соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, ўзаро тажриба ва ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш, радикализм ва терроризм қоралаб чиқарилган замонавий фатволарнинг электрон базасини яратишга келишиб олинди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

 Матбуот хизмати 

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry