15.03.2023
125

Ал-Азҳар обсерваториясига ташриф

Миср сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси 2023 йил 14 март куни Экстремизмга қарши кураш бўйича ал-Азҳар обсерваториясига ҳам ташриф буюрди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, обсерватория 2015 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда Мисрнинг экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича асосий муассасаларидан бири ҳисобланади. Марказдаа турли тиллардаги веб-сайтлар ҳамда ижтимоий медиа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мониторинг ва таҳлил қилиниб, уларга 13 тилда тезкорлик билан жавоб ва раддиялар тайёрланади. Бугунги кунда обсерватория Миср ёшларини экстремизм ва терроризм билан боғлиқ бўлган энг долзарб муаммолардан огоҳлантириш,  экстремистик гуруҳлар томонидан ғаразли мақсадларда қўлланилаётган тушунчаларнинг асл моҳиятини очиб бериш, умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин тутувчи ташкилотлардан бири саналади.

Ташриф давомида делегация вакиллари обсерваториянинг ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини жамоатчиликка тарғиб қилиш, мутаассиб оқимларнинг бузғунчи ғояларига раддиялар бериш, ёшларни ёт ғоялардан асраб-авайлаш ҳамда уларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф мобайнида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, соҳа доирасида қўшма илмий дастурларни амалга ошириш каби бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ташриф якунида обсерватория раҳбариятига Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган китоблар, жумладан, Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг илмий-изоҳли таржимаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

 Матбуот хизмати 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry