07.03.2023
232

МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ

Ислом дини эзгу умуминсоний қадриятларни инкор этмайди. Ҳатто динимизга зид бўлмаган урф-одатлар шариат манбаларидан бири ҳисобланади.

Аслида миллий-диний қадриятларимиз бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган. Қадриятлар асрлар давомида халқимиз томонидан эъзозланиб келади. Улар келиб чиқишига кўра миллий, умуминсоний ва диний қадриятлар бўлиши мумкин.

Агар у миллий урф-одат ва анъаналар шаклида бўлса, миллий қадрият. Агар бир нечта миллат ва халқлар эътироф этган бўлса, умуминсоний қадрият. Диний таълимотга асосланган бўлса, диний қадрият дейилади. Ўзбекона азалий қадриятларимизни миллий ёки динийга ажратиш қийин.

Масалан, салом-алик қилиш, ота-она, қариндош-уруғ, етим-есирларга яхшилик қилиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш каби одатлар Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда савобли амаллар экани таъкидланган. Бу одатларга халқимиз минг йиллардан бери қадрият сифатида амал қилиб келади.

Ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Кимки каттамизни ҳурмат қилмаса, кичигимизга раҳм-шафқат кўрсатмаса, олимимизнинг ҳаққини билмаса биздан эмас».

Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида ислом таълимоти жорий бўлаётган вақтларда мавжуд безарар миллий урф-одатлар бекор қилинмай сақланиб қолган.

Албатта, асл қадриятларни турли бидъат-хурофотлардан фарқлаш зарур. Яқин ўтмишда урфга кириб қолган исрофгарчилик, дабдабабозлик каби иллатлар тараққиётга эмас, аксинча, зарарга хизмат қилади.

Айни вақтда ўсиб келаётган ёшларни миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурчи ҳисобланади.

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry