06.03.2023
542

“ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ”ДАГИ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР

Юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу сиёсат йиллар давомида узлуксиз давом эттирилиши янги Ўзбекистоннинг буюк келажагини таъминлашга қаратилган истиқболли режаларимизни ўз ичига олади. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши учун, соғ-саломат бўлиши ва фарзандларимизнинг сифатли таълим олиши, оилаларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Президентимизнинг Олий мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида мазкур сиёсатни бутун халқимиз бир тан-у бир жон бўлиб амалга оширишда жонбозлик кўрсатсагина унинг натижалари самарали бўлиши алоҳида таъкидланган.

Мурожаатномада 2023 йилдан миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилиши, мактаб таълими ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши, ўқувчиларга она тили ва чет тилларни ўргатиш, умумий ўрта таълимдан компютер саводхонлигига эришиш, фарзандларимизни касб-ҳунарга қизиқтириш, уларда эркин ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарурлиги, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, галдаги муҳим вазифалар сифатида тилга олинган. Шунингдек, давлатимиз раҳбари 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилишга киришилишини, янги дарсликларни ишлаб чиқиш, илғор таълим стандартлари ва методикаларини жорий этиш учун алоҳида илмий институт ва лабораториялар ташкил қилинишини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Мурожаатномада таъкидланганидай, келгуси йилда олийгоҳ талабалари учун имтиёзли таълим кредитларига ресурслар икки баробар кўпайтирилиб, 1,7 триллион сўм ажратилади. Бундай имтиёзлар таълим сифати, шакли ва мазмунини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш, талабаларда креатив қобилиятни ривожлантириш, уларда яратувчилик сифатларини таркиб топтириш, илм-фан ривожига ҳисса қўшадиган иқтидорларни тарбиялаш каби масъулиятли вазифаларни бажаришда фаол бўлишимиз “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”даги асосий вазифаларимиз сирасига киради.

Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев 2023 йилдан республикадаги ривожланиш истиқболларининг бир неча йўналишларига диққатимизни қаратиб, биринчи йўналишда ихчам ва самарали давлат бошқаруви тизимига ўтишни таклиф қилдилар. Бу жараённи изоҳлар экан Президентимиз биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилиниши, уларнинг иш услуби ҳам ўзгартирилиши,вазирлик ва идоралар сонини 61 тадан 28 тага камайтирилишини маълум қилдилар. Ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилишини таъкидлаб ўтдилар. Давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар эса ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Иккинчи йўналишда Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида барпо этиш мақсади илгари сурилди. Ижтимоий давлатда инсон омили, унинг имкониятларини рўёбга чиқариш учун шароитлар мавжуд бўлиши даркор. Айни дамда бундай ислоҳотлар ва ўқитувчиларимизга эътибор биз устозларнинг ҳам амалий изланишларимиз, янгича ёндашувлар асосида миллий таълим ривожига фаол ҳисса қўшишимиз лозимлигини англатади.

Бугунги кунда инновацион таълим шаклларидан, технологиялардан фойдаланиб, ўқувчи шахсини ҳар жиҳатдан камол топтиришга, мустақил фикрловчи, ўзига хос қарашларини баён қила оладиган, креатив қобилиятга эга ёшларни тарбиялаш таълим-тарбиянинг долзарб вазифаларига киради. Таълимда кенг қўлланилаётган “бинар дарслар”, “саёҳат”, “учрашув”, “сайёр дарслар” воситасида ўқувчи ёшларимиз дунёқарашини кенгайтиришга, билими ва қизиқишларини оширишга, ижодий ёндашув қобилиятларини ривожлантиришга эришилмоқда. Шунингдек, ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибалари янада оммалаштирилиши лозим. Умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим бўғинларида ишлаётган тажрибали ўқитувчи-устозлар иштирокидаги семинарлар, семинар тренинглар, ўқув тренинглари, методик конференсияларни мактабларда ташкил этиш тажрибаси кенг ёйилса, мактаб дарсликлари замон талаблари асосида биргаликда тайёрланса, таълим босқичлари аро узвийликда ишлаш механизми йўлга қўйилган бўлур эди.

Марғуба МИРҚОСИМОВА,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 

“Дин психологияси ва педагогика” кафедраси профессори,

педагогика фанлари доктори

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry