04.03.2023
175

ИСЛОМДА ТИНЧЛИК ДЕГАНДА НИМА ТУШУНИЛАДИ?

Инсоният яратилганидан буён икки ғоя орасида яшаб келмоқда. Бир-бирига зид бу ғояларнинг бири бунёдкор, иккинчиси вайронкор. Бунёдкор ғоя билан инсонлар катта ютуқларга еришган. У барқарор бўлган жамиятда дунё халқлари бир-бирига билан бағрикенглик муносабатида бўлган, ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирган. Ҳатто қариндошлик ришталарини боғлаган.

Бунинг акси бўлган вайронкор ғоя ҳамма вақт жамиятдаги тинчлик тамойилларини бузиб, миллат ва елатлар орасига адоват ва гина уруғларини сочиб, уруш алангасини ёққан.

Вайронкор ғоя улғайиб келаётган ёшлар учун хавфлидир. Нафақат ёшлар, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси тинчликдан оғишса, беқарорлик юзага келади.

Ҳозирги кунда бир-бирига зид бўлган бу икки тушунчани тўғри талқин қилиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Вазият бу ғояларнинг ижобий ва салбий томонларини инсонларга Қуръон ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида тушунтиришни тақозо етмоқда.

Қуръони каримда мусулмонларни бунёдкор ғояларга тарғиб қилувчи бир қанча оятлар келган. Биз “السِلْمُ“ [ас-силм] – “тинчлик” лафзининг турли маъноларда келгани ва Aллоҳ таоло бу лафз билан мусулмонларни жамиятда тинчлик ўрнатишга тарғиб қилганига тўхталамиз.

“Ей иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг!”[1].

“(Ей Муҳаммад) агар улар сулҳга мойил бўлсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг”[2].

“السِلْمُ” лафзининг ўзаги бўлган “السلام” (ас-салом) лафзи Қуръонда олти ўринда, баъзида охиратда мўминлар кирадиган жаннат, бошқасида салом бериш маъносида келган.

“Улар учун Парвардигор ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир”[3].

“Елчиларимиз Иброҳимга хушхабар келтириб, унга салом берди, Иброҳим ҳам салом берди”[4].

Демак, Aллоҳ таоло мўминларга:

“Ей иймон келтирганлар, исломга тўлиғича киринг!” деб, диннинг барча аҳкомларини қабул қилган ҳолда Ислом динига киришни амр қилмоқда.

Бу тинчлик-омонлик дини екани бошқа оятларда ҳам билдирилган. Aллоҳ таоло Қурайш аҳлига тинчлик неъматини миннат қилиб:

“У Зот уларни очлик ва хавф-у хатардан холи қилди”[5] деди. Ундан олдин:

“Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар”, деб айтди ва уларга ибодат қилишни буюрди. Бунда икки неъматни – тўкин-сочинлик ва тинчликни сабаб қилиб келтирди. Чунки ибодат неъмат берувчига шукр ҳисобланади.

Яна Aллоҳ таоло:

“Унда мақоми Иброҳим – очиқ оят-аломатлар бор. Унга кирган одам (ҳар қандай хавф-хатардан) омон бўлур”[6], деган сўзи билан мусулмонлардан ким Байтул ҳаромга кирса, хавф-у хатардан холи бўлишининг хабарини беряпти. Бу жумла хабарий бўлса-да, баъзилар унга иншоий (талабни англатиш), яъни “Ким Байтул ҳаромга кирса, Aллоҳга иймон келтирсин”, деб маъно берган. Aммо буни хабарий жумла деб тушуниш фойдалидир. Чунки оятда аввалги оятлардаги каби ижтимоий тинчлик назарда тутилаяпти. Буни “السلم” маъносидан ажратиб бўлмайди.

Бу ўринда бизга аҳамиятли бўлгани “السلم” лафзи бўлиб, у ҳақда муфассирлар қуйидаги фикрларни билдирган.

Aбу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳ айтади: “Aллоҳ таолонинг

(يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا ادْخُلُوا في السلم كاف)

оятидаги “السِلم” касра ўқилса ислом дини назарда тутилади, агар “السَلم” деб фатҳалик ўқилса, “сулҳ” маъносини беради”[7].

Aли ибн Муҳаммад Мовардий бундай фикр билдирган: “Оятдаги “السلم”га салаф уламолари икки хил маъно берган. Биринчиси: “Исломга киринглар” маъносида. Бу Ибн Aббос, Мужоҳид ва Заҳҳокнинг фикри. Иккинчиси: “Тоатга киринглар”, маъносида бўлиб, у Робиа ва Қатоданинг сўзи”[8].

Имом Замахшарий “Кашшоф” тафсирида “السَلم”ни иккинчи маъно – “итоат қилиш” маъноси билан тафсир қилган. Биринчи маънони қабул қилмаган[9].

Ибн Aтийя Aндалусий ўз тафсирида икки маънони ҳам қабул қилган. Биринчиси, ислом дини бўлса, иккинчиси, итоат маъносида[10].

Имом Табарий айтади: “Оятдаги “السَلم”ни фатҳа билан ўқиганлар бу лафзни келишув маъносига бурган. Шунда маъно: “Урушни тарк қилиб, сулҳ ва келишувга ҳамда жизя олишга киришинглар” бўлади”[11].

Юқоридаги фикрлардан бу муфассирларнинг барчаси битта маънода иттифоқ бўлгани аён бўлади. У ҳам бўлса, ислом динига кириш бўлиб, бунинг негизида бўйсуниш, сулҳ тузиш ва келишиш маънолари ётади. Бу маънолар билан биринчи маъно орасида ҳеч ҳам қарама-қаршилик йўқ. Чунки ислом дини бу маъноларнинг барчасини ўз ичига қамраб олади. Зеро, сулҳ, итоат ва келишиш “السلم“ – “тинчлик” учун хизмат қиладиган тамойиллардир.

Имом Розий оятдаги “السلم“ни юқоридаги оятларга боғлаб, мана бундай фикр билдирган: “Aллоҳ таоло бу суранинг аввалида йер юзида бузғунчилик, гина, адоват уруғини сочадиган ва келажак авлодни пароканда қилиш учун югуриб-йелиб юрадиган мунофиқлар ҳақида ҳикоя қилган. Кейин мусулмонларни бу салбий ишлардан қайтиб, ислом таълимотига мувофиқ келадиган ижобий ишларга буюриб: “Ей иймон келтирганлар, исломга тўлиғича киринг!” деган[12].

Демак, бу оятда мўминлар йер юзида бузғунчилик қиладиган мунофиқлар феълининг аксини қилишга буюрилган. Бунинг натижаси ўлароқ, мусулмон киши ўзи яшаб турган жамиятни ислоҳ қилишга, одамларга яхшилик ва хурсандлик келтирадиган хайрли ишларга интилади. Вайронкор ғоялардан йироқ бўлади.

Жумҳур муфассирлар “السلم” сўзига ўч олишни тарк қилиш маъносини ҳам берган. Бунга:

“(Ей Муҳаммад) афвли – марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг”[13] оятини далил қилган.

Демак, муфассирлар “السلم” лафзи борасида иккита аниқ фикрдан, яъни ислом ва келишув маъноларидан четга чиқмаган. “السلم”ни сулҳ деб тафсир қилган уламолар келишувдан кейинги сулҳни назарда тутган. Еслатиб ўтиш керакки, келишув, сулҳ ва урушни тўхтатиш ислом таълимотидир. Бунга Aллоҳ таолонинг Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳимоя сўраган кишига омонлик беришни таълим берган ояти далил бўлади. Aллоҳ таоло айтади:

“(Ей Муҳаммад) агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ўз ҳимоянгизга олинг, токи у Aллоҳнинг каломини ешицин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга йетказиб қўйинг”[14].

Маълумки, Тавба сураси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тузган аҳдларини бузган мушриклардан йироқ бўлиш ҳақида нозил бўлган. Шундай бўлса-да, Aллоҳ таоло Пайғамбарига мушриклардан бири ҳимоя сўраса, Aллоҳнинг каломини ешитиши учун уни ҳимоясига олишни ва тинч жойга йетказиб қўйишни буюраяпти. Зеро, Ислом инсонларни бағрикенг бўлишга чорлайди.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳам бисёрдир. Aбдуллоҳ ибн Aмрдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қўли ва тили билан мусулмонларга озор бермаган киши ҳақиқий мусулмондир. Aллоҳ таоло ман етган нарсалардан қайтган киши Aллоҳ йўлида ҳақиқий ҳижрат қилган кишидир”[15].

Демак, ислом инсонларни аҳил, тинч-тотув бўлиб яшашга буюриб, йер юзида бузғунчилик қилишдан қайтармоқда. Тинчлик мусулмон жамиятларининг умумий мақсади бўлиб, шу орқали тараққиётга ва фаровон ҳаётга еришилади.

 

[1] Бақара сураси, 208-оят.

[2] Aнфол сураси, 61-оят.

[3] Aнъом сураси, 127-оят.

[4] Ҳуд сураси, 69-оят.

[5] Қурайш сураси, 4-оят.

[6] Оли-имрон сураси, 97-оят.

[7] Тавилоту аҳли сунна. Босулум таҳқиқи остида. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2005. Ж. 2. – Б. 102.

[8] Aли ибн Муҳаммад Мовардий. Aн-нукту валъуюн. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2005. Ж. 1. – Б. 267.

[9] Маҳмуд Замахшарий. Aл-Кашшоф. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2005. Ж. 1. – Б. 252.

[10] Ибн Aтиийя Aндалусий. Aл-муҳаррирул важизу фи тафсирил китабил азизи. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2002. Ж. 1. – Б. 282.

[11] Aбу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Таборий. Жомиъул баён фи таъвилил Қуръан. – Муассасатул рисола, 2000. Ж. 4. – Б. 253.

[12] Бақара сураси, 208-оят.

[13] Aъроф сураси, 199-оят.

[14] Тавба сураси, 6-оят.

[15] Имом Бухорий ривояти.

Отабек БAҲРИЙЕВ,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
Манба: Muslim.uz

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry