01.03.2023
111

ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ БОРАСИДА ЯНГИ ҚОНУННИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Виждон ва дин эркинлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси олиб бораётган сиёсатининг устувор вазифаларидан саналади. Шу боис сўнги йилларда республикамизда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада виждон эркинлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, қонунчиликни инсон ҳуқуқларига оид халқаро андозалар асосида такомиллаштириш ҳам республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг долзарб вазифаларидан деб қаралмоқда. Хусусан, 2021 йилда 5 июлда Ўзбекистон Президенти Олий Мажлис томонидан тақдим этилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Мазкур Қонун АҚШ, Европа иттифоқи ва жаҳоннинг илғор давлатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича марказлари ҳамда халқаро ташкилотлари мутахассисларининг таклиф ва тавсияларини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди. Янги Қонуннинг олдинги қонундан асосий фарқли жиҳатлари шундаки, бу ҳужжатда фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатлари кучайтирилди, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилди, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсати такомиллаштирилди.

  Бундан ташқари, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий тушунчаларга таъриф берилди. Бу орқали олдинги қонунда мавжуд бўлган мавҳум тушунчалардан воз кечилди. Шунингдек, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни таъминланишининг кафолатлари, шу жумладан, юқори турувчи орган ёки судга мансабдор шахсларнинг диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича улар судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод этилиши мустаҳкамлаб қўйилди. Бу эса диний ташкилот ва давлат органлари ўртасидаги муносабатлар шаффофлигига хизмат қилади. Ўз навбатида, диний ташкилотларга нисбатан кузатилиши мумкин бўлган турли ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олади.

Илгари диний ташкилот раҳбарлигига номзод хорижий давлат фуқароси бўлса, бу шахснинг раҳбар бўлиш имконияти чекланарди. Яъни олдинги қонуннинг 8-моддасида “Диний ташкилотлар раҳбарлигига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиб олинади” деган жумла асосида муайян чекловлар ўрнатилганди.   Бу эса баъзи диний ташкилот вакилларига муайян қийинчиликларни келтириб чиқарарди. Янги Қонунда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида диний ташкилот раҳбарлигига кўрилаётган чет эллик фуқаро номзодини Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиш ҳамда бу шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаблар бекор қилинди.   

Диний ташкилотларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ маъмурий буйруқбозлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида диний ташкилотни тузиш ва рўйхатга олишнинг электрон тизимига ўтказиш тартиби ўрнатилди. Ўз навбатида, бу амалиёт диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини тезлашувига хизмат қилади. Илгари рўйхатга олиш органи томонидан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ой деб белгиланган эди. Янги Қонунда бу муддат 3 баробар қисқартирилди ва бир ойлик муддатда диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар кўриб чиқилиши мустаҳкамланди. Шу билан бирга, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларининг тўлиқ рўйхати кўрсатиб ўтилди. Бу эса рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ амалиётнинг шаффофлигини янада ортишига сабаб бўлади. 

 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сонли Қарор талабларида диний ташкилотларни тузиш учун Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган розилик хати ҳам зарурий талаб сифатида белгиланган эди. Бу эса диний ташкилот тузиш билан боғлиқ жараёнларни мураккаблашувига сабаб бўларди. Янги қонунчиликда диний ташкилотларни тузишни соддалаштириш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштироки бекор қилинди. 

Шунингдек, 1998 йилда қабул қилинган қонунда диний ташкилот тузиш учун ташабусскор шахслар сони энг камида 100 нафар бўлиши қоида тариқасида ўрнатилганди. Эндиликда, маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 нафардан 50 нафаргача қисқартирилди. Бу ҳолат ҳам қонуннинг либераллигини янада ортишига хизмат қилган. 

Умуман олганда, қабул қилинган Қонун инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни қамраб олган ҳолда юртимиз аҳолсининг менталитети, ўзига хос жиҳатлари ва дин эркинлиги билан боғлиқ орзу истакларини ўзида мужассам этган. 

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Исломнинг кенг тарқалиши катта ҳудудларда илгаридан мавжуд ҳуқуқий меъёрларнинг исломлаштирилишини тақозо этган. Чунки исломнинг янги ҳудудларга ёйилиши билан у ёки...
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ АНГЛАШ УЧУН ҲАДИСГА ТАЯНИШДАН ЎЗГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Қуръони каримда дин ишларидан айримлари очиқ-ойдин баён қилинган бўлса, айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари орқали ёритиб берилган. Аллоҳ таоло: “Сизга эса...
ҲАҚИҚИЙ МЎМИН ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ РАВО КЎРАДИ
Бир ҳадис шарҳиИмом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” тўпламидаги ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Ўзи яхши кўрган нарсани...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry