23.01.2023
186

ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Китобнинг қисқача мазмуни: “Қўлёзмаларни тадқиқ қилишнинг назарий асослари” китоби доктор Маҳмуд Аҳмад Мисрий томонидан ёзилган бўлиб, ундан қўлёзма манбалар устида тадқиқот олиб бориш, хусусан, қўлёзмалар ва уларнинг муаллифларини аниқлаш ҳамда замонавий нашрларини амалга ошириш жараёнига оид назарий-метолодогик тавсиялар ўрин олган. Шу нуқтаи назардан, ушбу китоб ўз олдига қадимий ёзма манбаларни тадқиқ қилиб, уни замонавий шаклда китобхонларга тақдим қилишни мақсад қилган мутахассислар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Асар таркибий жиҳатдан кириш ҳамда асосий ўн бобдан иборат бўлиб, уларда муаллиф манбашунос мутахассислар учун ўта зарур бўлган масалаларни кенг ёритган. Кириш қисмида қўлёзмани баҳолаш, хусусан, унинг илмий-амалий ҳамда моддий қийматини аниқлаш, тарихий ҳужжат сифатидаги аҳамиятини ўрганиш ҳамда қўлёзмаларни тадқиқ қилиш илми ҳақидаги маълумотлар берилган.

Биринчи боб қўлёзма матнини танлашга бағишланган бўлиб, ундан қўлёзма мавзусини танлаш, китоб танлаш, қўлёзмани тадқиқ қилишнинг меъёрлари, қўлёзма нусхаларининг даражалари, уларнинг қийматини белгилаш тамойиллари, қўлёзманинг кўчирилган жойи, тадқиқ қилиш лозим бўлган нусхаларини излаб топиш, гуруҳларга таснифлаш каби мавзулар ўрин олган.

Иккинчи боб қўлёзманинг ишончлилик даражасини аниқлаш, бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, учинчи боб қўлёзма матнини ўқиш амалиёти, матнни ўқишнинг аҳамияти, ушбу жараёнда кузатиладиган қийинчиликлар ва уларнинг сабаблари, матн турлари, матнни ўқишнинг ўзига хос хусусиятлари, тўртинчи боб қўлёзмаларни қиёсий таҳлил қилишнинг ўзига хос жиҳатлари, хусусан, бир мавзудаги турли қўлёзмаларнинг фарқли жиҳатларини аниқлаш, бешинчи боб қўлёзма матнини таҳрир қилиш, матнни тузатиш ва тиклаш жараёни, матнни аниқлаштириш, матн устида қайта ишлаш ва уни шаклга солиш услублари, олтинчи боб матнда учрайдиган ноаниқликларни аниқлаштириш, қўлёзманинг мазмун-моҳияти билан танишиш, матн таркибини тахриж қилиш ва унинг аҳамияти, Қуръони карим оятларини тахриж қилиш услублари, араб адабиётига оид асарлардан намуналар, иқтибос қилинган тарихий ҳикояларни тахриж қилиш, еттинчи боб матнга изоҳ ёзиш, изоҳталаб ўринларни шарҳлаш услублари, саккизинчи боб матн устида тадқиқот олиб бориш услублари, матншуносликнинг долзарб масалалари, матнни тўғри тушуниш ва тўғри талқин қилиш, матннинг аҳамиятини очиб бериш, тўққизинчи бобда матнга оид иловалар, қўшимча кўрсаткич ва мундарижаларни шакллантириш, матннинг илмий қийматини кўтариш услублари, ўнинчи бобда матнни нашрга тайёрлаш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга оид маълумотларни ўз ичига олган.
Китоб манбашунос ва матншунос мутахассислар ҳамда соҳа бўйича илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар учун мўлжалланган.

Қўшимча малумот

МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН конференсия тўплами
Тўпламни юклаб олиш учун қуйидаги силкани устига босинг. Юклаб олиш силкаси
Таъвилотдан дурдоналар
Ушбу рисолада Имом Мотуридийнинг “Таъви­лот ал-Қуръон” асарининг 29- ва 30-жуз­ларида келган одоб-ахлоққа оид ҳикматли сўзлар халқчил тарзда баён қилинган.Китоб олимлар,...
Матуриди – имам истинного пути
Китобни юклаб олиш учун линк устига босинг

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry