09.01.2023
142

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлимлари

Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими

Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг таркибий тузилмаси ҳисобланади. Бўлим ўз фаолияти давомида Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини тайёрлаш, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти юзасидан замонавий илмий тадқиқотларни амалга ошириш, Шарқ алломалари асарларининг қўлёзма ва тошбосма нусхалари устида тизимли тадқиқотлар олиб бориш, шу жумладан, уларни таҳқиқ қилиш, факсимиле нусхаларини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.
Бўлимда 7 нафар илмий ходим фаолият олиб боради. Ҳозирги вақтда бўлим томонидан Имом Мотуридий “Тавъилот ал-Қуръон”, “Китоб ат-тавҳид” асарларини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш устида иш олиб борилмоқда. Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя”, Мулла Aли Қорининг “Шарҳ ал-Фиҳқ ал-акбар” асарлари, мотуридийлик таълимотига оид ақидавий матнлар ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр қилинди.

Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими

Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими ислом динининг инсонпарварлик ва тинчликпарварлик моҳияти ҳамда унинг жамият ҳаётидаги маърифий-маданий аҳамиятини кенг жамоатчиликка йетказиш, Шарқ алломалари ёзма илмий меросининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма нусхалари устида тизимли тадқиқотларни олиб бориш, замонавий исломшуносликка оид тадқиқотлар натижаларини илмий нашрлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда жаҳон интернет тармоғида еълон қилиш орқали илмий жамоатчиликка йетказиш, қомуслар, каталоглар, албомлар чоп етиш, мутаассиблик, екстремизмнинг мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш учун тавсия етиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш юзасидан амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш каби бир қатор вазифаларни амалга оширади.
Бўлимда 6 нафар илмий ходим фаолият олиб боради. Ҳозирги вақтга қадар бўлим томонидан бир қатор, илмий тадқиқот натижалари, жумладан, “Мутаассибликка қарши мўтадиллик: метод ва таҳлиллар”, “Долзарб раддиялар”, “Муҳим савол-жавоблар” каби нашрлар тайёрланган.

Таржималар бўлими

Таржималар бўлими Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий таркибий тузилмаларидан бири бўлиб, бўлим ўз фаолияти доирасида Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти бўйича ёзилган замонавий тадқиқотларни саралаш ҳамда уларни ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилиш, замонавий исломшунослик масалаларига оид китобларни ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилиш, тадқиқот натижаларини илмий нашрлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида еълон қилиб боришни ташкил етиш, Марказ илмий ходимлари мақолаларини хорижий нашрларда еълон қилиш учун таржима қилиш, хорижий тилларда тайёрланган маълумотларни таҳрир қилиш, халқаро конференсия, симпозиум, панел ва давра суҳбатларида Марказ номидан таржимонлик қилиш, “Мотуридийлик” журналига топширилган хорижлик олимларнинг мақолаларини ўрганиб чиқиш ва таҳрир қилиш каби бир қатор вазифаларни амалга оширади.
Бўлимда 3 нафар илмий ходим фаолият олиб боради.

Нашрлар бўлими

Нашрлар бўлими Марказ илмий ходимлари ҳамда бошқа тадқиқотчилар томонидан тайёрланган китоб, рисола, монография, дарслик, ўқув қўлланма, буклет, албом, инфографик маълумот ҳамда бошқа материалларнинг таҳрири ва нашрини амалга ошириш, Марказ илмий ходимларининг мақолаларини маҳаллий ва хорижий, шу жумладан, Сcопус, Wеб оф Сcиенcе ва бошқа тизимларда рўйхатдан ўтган журналларда, конференсия материаллари тўпламларида нашр етишга кўмаклашиш ва ташкил қилиш, “Мотуридийлик” журнали учун мақолалар жамлаш ва уларни таҳрир қилиш, журнални чоп етиш, Марказ томонидан ташкил етилган маҳаллий ва халқаро миқёсдаги конференсия ва симпозиумлар материаллари тўпламларини нашр етиш, илғор нашриётлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, уларнинг тажрибаларини ўзлаштириш каби функсияларни бажаради.
Бўлимда 5 нафар илмий ходим фаолият олиб боради.

Халқаро алоқалар бўлими

Халқаро алоқалар бўлими Марказнинг халқаро алоқаларини мувофиқлаштирувчи тузилмаси ҳисобланиб, у хорижий мамлакатларнинг университет ва илмий-тадқиқот марказлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ҳамкорликда симпозиум, конференсия ва илмий семинарларни ташкил етиш, Марказ фаолиятига хорижлик мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирларини кўриш, Марказ илмий ходимларининг хорижий сафарлари, шу жумладан, хорижда стажировка ўташлари ҳамда малака оширишларини ташкил қилиш, Марказга халқаро грант лойиҳаларини жалб қилиш каби функсияларни бажаради.
Ҳозирги вақтда қадар бўлим томонидан Йевропа, Aфрика ва Осиё мамлакатларининг нуфузли илмий-тадқиқот марказлари ва халқаро ташкилотлар билан 10 дан зиёд Aнглашув меморандуми ва бошқа битимлар имзоланган.

Aхборот-ресурс маркази

Aхборот-ресурс маркази Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг таркибий тузилмаси ҳисобланиб, Марказ кутубхонасида исломшунослик, хусусан, мотуридийшуносликка оид қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда замонавий нашрларни сақлаш, рақамлаштириш ва ҳамда уларнинг каталогини яратиш устида иш олиб боради.
Бўлимда 4 нафар ходим фаолият олиб боради.

Қўшимча малумот

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry