03.04.2021
308

“Мотуридийликда имон масаласи”

Жорий йилнинг 03 апрель куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан мисрлик исломшунос олим Муҳаммад Амин Али Али Муҳаммад Исо иштирокида онлайн илмий-семинар ташкил этилди.

Мазкур онлайн илмий-семинарда исломшунос олим Муҳаммад Амин Али Али Муҳаммад Исонинг “Мотуридийликда имон масаласи” мавзуидаги маърузаси тингланди.

Семинарда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари билан бир қаторда, соҳага оид илмий изланишлар олиб бораётган маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.

Семинар давомида Муҳаммад Амин Али Али Муҳаммад Исо Абу Мансур Мотуридий ва Имом Ашъарийнинг илмий меросини ўрганиш бўйича бир неча йиллар давомида олиб борган тадқиқотлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, мотуридийлик ва ашъарийлик таълимотларининг мўътадил таълимот эканлигини, бугунги глобаллашган ва ахборот алмашинуви ниҳоятда тиғизлашган даврда ушбу ақидавий таълимотларни кенг жамоатчиликка етказиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

-“мотуридийлик ва ашъарийлик таълимотларидаги ақидавий масалалар, имон масаласи, хусусан, ақидавий масалаларда мутаассиб тоифаларга раддия бериш, “такфир” яъни мутаассиб тоифалар томонидан мусулмонларни илмсизлик билан кофирга чиқариш сингари ақидавий муаммоларни ҳал этишда  мотуридийлик ва ашъарийлик таълимотлари манбааларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш муҳим аҳамиятга эга”, - деди Муҳаммад Амин Али Али Муҳаммад Исо. 

Олимнинг таъкидлашича, бугунги даврда аҳли сунна вал жамоа ақидасига тегишли манбалардан, хусусан, мотуридийлик ва ашъарийлик таълимотларининг асл манбаларидан халқаро жамоатчиликни, айниқса, ёшларни бохабар қилиш лозим. Бу борадаги тадқиқот ва тарғибот ишларини янада кучайтириш орқали ақидада адашган тоифаларга манбаларга асосланган ва илмий далиллар билан келтирилган раддияларни бериш зарур. 

Онлайн семинар олимлар ва мутахассисларнинг ақидавий муаммоларни ҳал этиш борасидаги ўзаро илмий мунозараларига бой бўлди.

 Олимлар келгусида ақидавий муаммоларни ҳал этишда шундай форматдаги ўзаро илмий ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Qo‘shimcha malumot

Imom Moturidiy hayoti va faoliyatiga chizgilar
Muallif: Ahmad Sa’d DamanhuriyTarjimonlar: S.Abdullayev, O.Ikrombekov🗓 Sana: 2023📝 Hajmi: 264 bet📖 Ushbu kitob misrlik moturidiyshunos olim Ahmad Sa’d Damanhuriyning Imom...
ZAMONAVIY TARIQATCHILIKNING IJTIMOIY ZARARLARI
Tasavvuf ta’limoti uzoq davrlar mobaynida jamiyatning turli tabaqalari o‘rtasida do‘stlik, birodarlik rishtalarini ildiz otishiga zamin yaratgan. Hozirgi paytda dunyoning ko‘p...
ULAMOLAR SOXTA SUFIYLIK HAQIDA
Tarixan, inson qalbini poklash, uni ruhiy-ma’naviy jihatdan yuksaltirishni maqsad qilgan tasavvuf ta’limoti yurtimizda keng taraqqiy etib kelgan. Tasavvuf yo‘lida riyozat...

Izoh qoldirish

Izohlar

Мы в соц сетях

Aloqa

Telefon:
E-mail:
Manzil:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry